Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

берилаётганда, мана шундай шахсияни вужудга келтиришга ҳаракат қилиниши керак.


Тўғри, ҳар бир умумий фикр фикр ва майл учун асос бўлиши мумкин бўлса-да, лекин ҳамма нарсага эмас, балки бир неча нарсага асос бўла олади. Лекин коинот, инсон, ҳаёт ҳақидаги куллий фикргина ҳамма нарсалар учун комил асос бўлишга ярайди. Чунки у фикрий пойдевор бўлиб, унинг асосига ҳар бир фикрни қуриш ва ҳар бир дунёқарашни белгилаш мумкин. У ақлий ақида бўлиб, унинг ўзигина ҳаёт ишларини тартибга солиш ҳақида фикрларга ва инсоннинг ҳаётдаги ишларига таъсир кўрсатишга яроқли асосдир.


Лекин куллий фикрни, яъни ақлий ақидани фикрлаш ва майллар учун комил асос бўлишга яроқли дегани у тўғри асос дегани эмас, у тўғри ёки нотўғрилигидан қатъий назар асос бўлишга ярайди, деган маънони англатади. Аммо бу асосни тўғри ёки нотўғрилигига унинг инсон фитратига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигига қараб ҳукм чиқарилади. Агар ақлий ақида инсоннинг фитратига мос келса, у тўғри ақида бўлиб, фикрлаш ва майллар учун, яъни шахсияни вужудга келтириш учун асос бўлади. Агар у инсон фитратига зид бўлса, у ботил, фикрлаш ва майллар учун ботил асос бўлади. Ақиданинг инсон фитратига мос келишининг маъноси инсон табиатидаги ожизлик ва мудаббир Холиққа бўлган эҳтиёжини қондириши керак демакдир. Бошқача қилиб айтганда, у тадайюн ғаризасига мувофиқ келиши керак.


Ислом ақидасининг ўзигина инсон фитратидаги тадайюн ғаризасини қарор топтирадиган ақлий ақидадир. Бундан бошқа ақидалар эса тадайюн ғаризасига ақл йўли билан эмас, виждон йўли орқали мувофиқ келиб, ақлий ақида бўла олмайди. Ёки ақлий ақида бўлса ҳам, инсон фитратига, яъни тадайюн ғаризасига мувофиқ эмас. Шунинг учун Ислом ақидасининг ўзигина тўғри ақидадир. Угина фикрлаш ва майллар учун асос бўла олади. Шахсияни вужудга келтириш, ақлий ақидани тафкир ва майллар учун асос қилишни тақозо этади. Модомики Ислом ақидасигина тўғри ақлий ақида, тўғри асос бўлар экан, шахсияни вужудга келтириш Ислом ақидасини фикр ва майллар учун асос қилиниши билан бўлиши лозимдир. Шундагина юксак ва мумтоз исломий шахсия вужудга келади. Шунга кўра, исломий шахсияни вужудга келтириш битта шахсда фикрлаш ва майлларни Ислом ақидаси асосида ҳосил қилиш билан бўлади. Бу исломий шахсиянинг шаклланишидир. Аммо бу шахсия Ислом ақидасида боқий қолиши кафолатланмаган. Чунки инсоннинг фикрлашида ва майлида Ислом ақидасидан чиқиш ҳам юз бериши, гоҳида залолатга, гоҳида фисқ ишларга юз тубан кетиши мумкин. Демак, шахс исломий шахсия бўлиб қолиши учун ҳамиша унинг фикрлаши ва майллари Исломга асосланиши ҳақида ўйлаши керак. Бу шахсия вужудга келгандан кейин ақлия ва нафсияни ўстириш билан шахсияни такомиллаштиришга ҳаракат қилинади. Нафсияни ўстириш Оллоҳга итоат ва қурбат ҳосил қилиш орқали, ҳар бир нарсага бўлган майлни Ислом ақидаси асосига қуриш билан эришилади. Ақлияни ўстириш эса Ислом ақидаси асосидаги фикрларни шарҳлаш ва исломий сақофат воситасида ёритиб бериш билан бўлади.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260